Линклар

19 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:12

Мисрда копт-насронийларга қилинган ҳужумда 26 киши ўлдирилди, яна 26 киши яраланди.

Миср давлат телевидениесига таяниб, агентликларнинг хабар қилишича, жума куни Минья вилоятида қуролланган гуруҳ копт-насронийлар тушган автобусга ҳужум қилган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади.

Мисрдаги коптлар черковларига икки марта ҳужум қилиниши оқибатида 36 киши нобуд бўлганидан сўнг 10 апрел куни Мисрда 3 ойга фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.

Ўшанда ҳужумлар учун масъулиятни "Ислом давлати" террор гуруҳи ўз зиммасига олган эди.

Копт-насронийлар, турли манбаларга кўра, Миср аҳолисининг 9 дан 18% фоизгача қисмини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG