Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:05

G7 раҳбарлари террорга қарши курашда якдил, аммо иқлим ўзгариши масаласида келиша олмади


(Чапдан ўнгга) Франция президенти Эммануэл Макрон, АҚШ президенти Доналд Трамп ва Буюк Британия бош вазири Тереза Мей 26 май куни Сицилияда бўлиб ўтган G7 саммитида.

Энг саноатлашган “Еттилар гуруҳи”га (G7) аъзо мамлакатлар раҳбарларнинг маълум қилишича, террорчиликка қарши янада кўпроқ курашиш ва савдо-сотиқ соҳасидаги тафовутларни камайтиришга келишиб олди, бироқ АҚШ президенти Доналд Трамп билан иқлим ўзгаришига доир келишмовчиликни бартараф қила олмади.

G7 раҳбарларининг Сицилиянинг Таормина курорт шаҳрида имзоланган қўшма баёнотида Интернет провайдерлари ва ижтимоий тармоқларни юритувчи компаниялар олдига экстремистлар интернетга жойлаштираётган контентларга (мақола, аудио, видеоёзувлар, изоҳлар ва ҳк.) қарши чора кўриш талаб қилиб қўйилди.

G7 таркибига Қўшма Штатлар, Британия, Канада, Франция, Германия, Италия ва Япония қиради, аммо унда ЕИ вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Давлат ва ҳукумат раҳбарлари Сурия сингари можаролар давом этаётган ҳудудларда уришаётган чет эллик жангчиларнинг шахсини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш борасида кучларни бирлаштиришга ваъда берди.

Улар 22 май куни Манчестер шаҳрида рўй берган ва 22 киши, жумладан, болаларнинг умрига зомин бўлган ва бунинг учун Ислом давлати (ИД) масъулиятни зиммасига олган худкушлик бомба ҳужумидан сўнг Британия билан бирдамлик изҳор қилди.

Британия бош вазири Тереза Мей матбуот конференциясида ИД гуруҳи йўқ бўлиш ўрнига кенгайиб бораётганини, Ироқ ва Суриядан сиқиб чиқарилгандан сўнг уйига қайтиб келиб, нафрат қўзғатувчи мафкурасини интернет орқали ёяётганини таъкидлади.

Иқлим “ўзгармай турадиган бўлди”

Икки кунлик саммит мезбони, Италия бош вазири Паоло Жентилони саммитнинг расмий баёноти эълон қилиниши олдидан раҳбарлар савдо-сотиқ бўйича тафовутларни камайтираётганини хабар қилди.

Аммо унга кўра, иқлим ўзгаришига қарши кураш сиёсатини амалга ошириш “тўхтаб қолди”, чунки Трамп ҳалигача 2015 йилда Парижда иқлим ўзгаришига қарши кураш борасида имзоланган битимдан чиқиш тўғрисидаги ваъдасини бажариш хусусида бир тўхтамга келмади. Ўша шартномада G7 га аъзо барча мамлакатлар битимни қўллаб-қувватлаган эди.

Трамп дастлаб Париж битимидан чиқиш билан таҳдид қилган элди, аммо Оқ Уйнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Гэри Коннинг G7 саммитида айтишича, Трампнинг иқлим ўзгаришига оид қарашлари “ўзгариб бормоқда”.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг журналистларга билдиришича, барча раҳбарлар Трампни Париж битимига қайтишга даъват қилган ва ушбу масалада “жадал” фикр алмашилмоқда, деб айтди.

Британия бош вазири Мейга кўра, G7 раҳбарлари Россия билан Эрон Сурияда олти йилдан бери давом этаётган уруш ҳаракатларини тўхтатишга туртки бериши кераклигини аниқ қилиб айтди. Бу урушда Москва билан Теҳрон Сурия президенти Башар Асадни, Қўшма Штатлар билан Туркия эса турли исёнчилар гуруҳларини қўллаб-қувватламоқда.

Мей хоним яна саммит иштирокчилари ноқонуний баллистик ракета синовларини тўхтатиш учун Шимолий Кореяга қўшимча босим ўтказишга келишиб олди, деди.

Саммит бошланишидан олдинроқ Европа Кенгаши президенти Доналд Туск “G7 саммити кейинги йиллардаги саммитларнинг энг мураккаби” бўлишига “шубҳаси” йўқлигини айтган эди.

Россияга қарши санкциялар

Туск G7 раҳбарларини Украинага нисбатан тажовузи учун санкцияларни қўллаб-қувватлашга чақирди. Қўшма Штатлар билан Европа Иттифоқи 2014 йилдан бери Россия Қримни босиб олгани ва Украина шарқида бўлгинчиларни қўллаб-қувватлаётгани учун санкция жорий қилиб келмоқда. Шу пайтгача бўлгинчилар билан ҳукумат қўшинлари ўртасидаги жангларда 9900 киши халок бўлди.

Кон эса санкциялар масаласида кескин фикр билдирди ва “Биз Россияга қарши санкцияларни камайтираётганимиз йўқ, керак бўлса, ушбу мамлакатга нисбатан бундан ҳам кескинроқ йўл тутишимиз мумкин”, деб айтди.

Ғарб ОАВнинг дипломатия манбаларига таяниб айтишича, деярли барча масалаларда раҳбарларни қарашли ўхшаш, аммо Вашингтон савдо-сотиқ ва атроф муҳит масаласида яккаланиб қолмоқда.

Европа Комиссияси президенти Жан-Клод Юнкер саммит олдидан журналистларга гўё Трамп 25 май куни Брюсселдаги учрашув чоғида Германиянинг савдо-сотиқ сиёсатини қаттиқ қоралаганини рад этди.

“Ўта жадал музокаралар”

Италиялик дипломатнинг қайд этишича, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар “протекционизмнинг барча шаклларига қарши кураш” борасида АҚШ аниқ ваъда беришини истайди ва шу сабабли улар президент Трампни эркин савдонинг афзалликларига ишонтиришга ҳаракат қилди.

Оқ Уйнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Гэри Кон 26 май куни журналистларга, “Биз савдо-сотиқ масаласини жадал муҳокама қиламиз ва “эркин” ва “очиқ” нимани англатиши тўғрисида гаплашиб оламиз”, деб айтди.

XS
SM
MD
LG