Линклар

Россияда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди


Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида Ўзбекистон ватандоши экстремистликда гумонланиб ҳибс қилинди.

“Оперативное прикритие” агентлигининг хабар беришича, 28 ёшли ўзбекистонлик махсус хизмат ходимлари томонидан 31 май куни кечқурун Бронницкой кўчаси 4 уй олдида қўлга олинган.

Маълумотда қўлга олинган ўзбекистонлик хориж давлатига ноқонуний чиққани учун халқаро қидирувда бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, у диний -экстремистик ташкилотнинг фаоли экани ҳам хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG