Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:43

Киевда Москва Владимир Путинга суиқасд қилишда айблаётган Адам Осмаев отиб кетилди


Адам Осмаев/

Киевда пайшанба куни келиб чиқиши чеченистонлик бўлган Адам Осмаев отиб кетилди. Москва Осмаевни беш йил олдин ўша пайтда Бош вазир бўлган Владимир Путинга суиқасд уюштиришда айблаган.

Ўзини Франциянинг Le Monde нашри журналисти Алекс Вернер деб таништирган одам Осмаев билан интервью олиш учун учрашишга келишиб олган.

Осмаев ва унинг хотини автомобилга ўтиргач, Вернер Glock тўппончаси билан Осмаевнинг кўксига икки марта ўқ отган. Бунга жавобан Осмаевнинг хотини Амина Окуева Вернерга Макров тўппончасидан ўқ узган. Осмаев ва Вернер оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, ўзини журналист деб таништирган шахс Украинага Россиянинг Брянск вилоятидан келган.Унинг ёнидан украина ватандоши Александр Дакар номига берилган паспорт топилган.

Россия суди 2012 йилда Осмаевни сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Аммо Украина уни Москвага экстрадиция қилишдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG