Линклар

Германия канцлери Трампнинг Париж шартномасидан чиққанидан таассуф билдирди


Президент Трампнинг АҚШни иқлим бўйича Париж шартномасидан чиқариш қарори ўта ачинарлидир. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель баёнот берди.

Берлинда парламентда 2 июн куни қилган қисқа чиқиши чоғида Меркель Германиянинг 2015 йилги шартномага содиқ қолажагини билдираркан, уни глобал иқлим исишига қарши курашнинг ҳал қилувчи ҳужжати деб баҳолади.

“АҚШ президентининг иқлим бўйича Париж шартномасидан чиқиши ўта ачинарлидир ва мен бу ҳақда гапирарканман, юмшоқроқ сўзлар ишлатаяпман”, деди Меркель.

Германия канцлери 1997 йилги Киото шартномасидан бошланган ва 2015 йили “тарихий” Париж шартномаси билан давом этган йўлдан ортга қайтиш йўқ, деди.

1 июн куни Президент Дональд Трамп АҚШ глобал иқлим исишининг олдини олиш бўйича Париж шартномасидан чиққанини билдирди^

- Биз шартномадан чидик, лекин музокараларни олиб борамиз. Биз бу шартнома адолатли бўлиши учун ҳаракат қиламиз. Агар бунга эриша олсак жуда яхши бўлади. Эриша олмасак ҳам ҳеч нарса ўзгармайди, - деди Трамп 1 июнь куни Оқ уйда сўзлаган нутқида.

Париж шартномаси 2015 йилда атмосферани ифлослантираётган асосий давлатлар томонидан маъқулланиб, 2016 йил 22 апрелида Нью-Йоркда имзоланган эди.

АҚШ 195 давлат имзолаган Париж шартномасидан чиқиш ортидан бу шартномага қўшилмаган Сурия ва Никарагуа каби давлатлар қаторидан жой олди.

XS
SM
MD
LG