Линклар

Араб давлатлари Қатарга алоқадор “террорчилар” рўйхатини эълон қилди


Қатар ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон ал-Тани.

Қатарни терроризмни дастаклашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узган тўрт араб давлати мамлакат билан алоқадор бир неча шахс ва ташкилотни “террорчи” деб атади.

9 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Қатар билан алоқани узган эди. Бу эса Форс кўрфазидаги барқарорликка таҳдид солмоқда.

Қатар расмийлари эса тўрт араб мамлакати “террорчи” дея атаган шахсларни ҳимоя қилди.

Саудия Арабистони етакчилик қилаётган давлатлар тузган рўйхатга 59 нафар шахс, жумладан, “Мусулмон биродарлари” гуруҳининг Мисрдаги етакчиси Юсуф ал-Қарадавий ҳамда Қатар молиялаштирадиган 12 хайрия ташкилоти киритилган.

Қатар ҳукумати ушбу айбловларни рад этиб, мамлакат терроризмга қарши кураш бўйича БМТ тадбирларида иштирок этишини айтиб келади.

Қатар ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон ал-Тани: “Ҳеч ким бизни синдира олмайди. Биз ён беришга тайёр эмасмиз ва ташқи сиёсатимиз мустақиллигидан кечишга ҳеч қачон тайёр бўлмаймиз”, деди.

Тўрт араб давлати тузган рўйхатга нафақат терроризмни қўллаши иддао қилинадиган шахслар, балки таниқли тадбиркорлар, сиёсатчилар ҳамда ҳукмрон оила аъзолари киритилган.

Рўйхатга 26 мисрлик ҳам киритилган. Бундан ташқари, рўйхатдан Эрон дастаклаши айтиладиган Баҳрайндаги шиа жангари гуруҳлари ҳам ўрин олган.

XS
SM
MD
LG