Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:55

Наманганда "Самертекс" гилам дўкони ёниб кул бўлди


Наманган шаҳри марказидаги Амир Темур кўчасида жойлашган "Самертекс" галим дўконида 28 июн куни кечқурун ёнғин содир бўлди. Бино ичида кислород баллони портлагани ёнғин чиқишига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ёнғин оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидагиларнинг айтишича, ёнғин оқибатида икки қаватли дўконнинг 180 квадрат метри ёниб кул бўлган.

Гилам дўконида электр ускуналари ва бошқа уй-рўзғор моллари сотилган.

Озодликка воқеа гувоҳлари жўнатган видеода ёнғин кўлами катта бўлганини кўриш мумкин.

Fire in Namangan
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:10 0:00

Ёнғин “Технопарк” ҳудудидаги бошқа дўконларга ҳам ўтган.

Бу Наманган шаҳрида гилам дўконларидаги иккинчи ёнғин холати.Шу йил 16 февраль куни “Самантеп” ширкатига қарашли бошқа гилам дўконида ҳам катта ёнғин рўй берганди.

Наманган ҳуқуқ-тартибот идоралари дўконга атайлаб ўт қўйилган бўлиши мумкин, деган фаразларни ҳам ўрганмоқда.

XS
SM
MD
LG