Линклар

Ёшлар иттифоқи раиси президент маслаҳатчиси ва сенатор бўлди


Ўзбекистон Сенати.

Ўзбекистонда янги ташкил этилган Ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуранбоев президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича давлат малаҳатчиси ва Олий мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланди.

Президент расмий сайтида 5 июнь куни мазкур ҳужжатларни Шавкат Мирзиёев имзолагани маълум қилинди.

Қаҳрамон Қуранбоев 30 июнда "Камолат" ёшлар ҳаракати ўрнига президент ташаббуси билан ташкил этилган Ёшлар иттифоқига раҳбар этиб тайинланган эди.

Бунга қадар Қуранбоев президентнинг жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG