Линклар

Кремль "Малороссия давлати" тўғрисидаги баёнотга алоқадор эмаслигини билдирди


Дмитрий Песков ва Владимир Путин.

Кремль тан олинмаган “Донецк халқ республикаси”даги айримачилар лидери Александр Захарченконинг Украина ҳудудида “Малороссия давлатини” ташкил қилиш тўғрисидаги баёнотига алоқадор эмаслигини маълум қилди.

Захарченко 18 июль куни

-Биз Украина Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан кейин юзага келган ҳолатда қайта тиклана олмади, деб ҳисоблаймиз. Биз собиқ Украина минтақаларининг вакиллари давлатни собиқ Украина ўрнига Малороссия деб атаб, қайта шакллантиришни таклиф қиламиз, -деб айтган эди.

Кремль Захарченконинг бундай баёнотини “шахсий ташаббус”, деб атади. Президент Путиннинг матбуот котиби Песков Кремль расмийлари бу баёнот ҳақида матбуотдан хабардор бўлганларини айтди. Шунингдек, Песков, Москва Минск шартонмаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларни бажариш ниятида собит эканини таъкидлади.

Украина президенти Петро Порошенко Захарченконинг сўзларига жавобан Киев Донбасс ва Қримни ўз назоратига қайтариб, мамлакат яҳлитлиги ва суверенитетини сақлаб қолишга қодир эканини билдирди.

Франция ва Германия ҳукуматлари Кремлни Захарченконинг баёнотини қоралашга чақирди.

XS
SM
MD
LG