Линклар

Валюта бозорини либераллаштириш учун халқаро молия институтларидан қарз олинмайди


Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш учун халқаро молия институтлари кредитларини жалб этмайди.

Бу ҳақда Тошкентдаги халқаро пресс клубда 26 июль куни ўтган анжуманда Молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

Мирзаевга кўра, валюта бозорини либераллаштириш жараёнида ҳукумат 3 ойлик импортга етадиган захира маблағига эга бўлиши лозим.

Ўзбекистоннинг бу борадаги захираси эса таҳминан 20 -25 миллиард долларни ташкил қилади ва бу 2 йиллик импорт қийматига тўғри келади.

Вазир ўринбосари валюта бозорини либераллаштириш йўналиши учун мўлжалланаётган жамғарма 100 миллион доллар қийматига тенг эканини айтар экан, бу маблағлар биринчи галда зарур бўлган маҳсулотлар нархини бир маромда ушлаб туриш учун ишлатилишини билдирди.

Айни пайтда Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев яқин орада жисмоний шахслар ҳеч қандай тўсиқларсиз банкоматлардан нақд пул ечиб олиш, валютани бозор нархида сотиб олиш ёки сотиш имкониятига эга бўлишларини билдирди.

XS
SM
MD
LG