Линклар

Қарздорлик учун хатланган мулклар онлайн ким ошди савдосида сотиладиган бўлди


Мажбурий ижро бюроси ходими.

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Мажбурий ижро бюроси томонидан коммунал хизматлардан қарздорлик учун мусодара қилинган мол-мулклар электрон онлайн-аукционлар воситасида сотилади.

Пезидент Шавкат Мирзиёев бу борада "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни 27 июль куни имзолади.

Қарорда электрон ким ошди савдолари "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" томонидан ўтказилиши белгилаб берилган.

Электрон онлайн-аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ва лот тўғрисидаги маълумот Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларида 10 кун аввал эълон қилиниши зарур.

“Савдоларни ўтказишнинг янги тартиби фуқаролар учун электрон онлайн-аукционларда кенг иштирок этиш ҳамда кўчмас мол-мулк, автотранспорт воситалари ва бошқа мол-мулкни адолатли ва шаффоф савдоларда сотиб олиш имкониятини таъминлайди”, - дейилади президент қарорига берилган расмий шарҳда.

XS
SM
MD
LG