Линклар

Покистон парламенти ўтган ҳафтада коррупцияда айбланганидан сўнг истеъфо берган Навоз Шарифнинг ўрнига янги Бош вазирни сайлади.

Навоз Шариф мансуб бўлган Покистон Мусулмон лигаси партияси парламентдаги ҳукумронлигидан фойдаланган ҳолда Шаҳид Ҳоқон Аббосийни Бош вазирликка номзод қилиб кўрсатди. Унининг номзодини 342 депутатдан 221 нафари қўллади.

-Мен учун овоз берган дўстларимга миннатдорчилик билдираман. Мен овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган мухолифатчиларга ҳам ташаккуур айтаман, -деди Шаҳид Ҳоқон Аббосий.

Аббосий Покистоннинг вақтинчалик Бош вазири бўлиши айтилмоқда. Икки ойдан сўнг ўтадиган парламент сайловида Навоз Шарифнинг укаси, Панжоб вилояти ҳокимии Шахбоз Шариф ғолибликни қўлга киритса, бош вазирликка тайинланиши кутилмоқда.

Навоз Шариф 28 июль куни Олий суд қарори ортидан истеъфо берган. Покистон Олий суди Шарифни 2016 йилда аниқланган Панама ҳужжатларига таянилган коррупция айбловлари асосида эгаллаб турган лавозимидан четлатиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Тергов маълумотларига кўра, Навоз Шарифнинг оиласи оффшор компаниялардаги катта бойлигининг қандай пайдо бўлганини тушунтириб беролмаган. Покистон матбуотига кўра, Шариф ва унинг оиласи устидан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

Аммо Навоз Шариф коррупция билан боғлиқ айбловларни инкор этиб келади.

XS
SM
MD
LG