Линклар

Қирғизистонда президентликка номзодини кўрсатганлар сони 59 кишига етди


Қирғизистонликлар "Оқ Уй" деб атайдиган мазкур бинода президент фаолият юритади.

Қирғизистонда президентликка номзод сифатида рўйхатга олиниш илтимоси билан Марказий сайлов комиссиясига 59 киши ҳужжат топширди.

Расмий маълумотда айтилишича, улардан 11 нафари сиёсий партиялар томонидан номзодликка кўрсатилган. Қолган 48 нафари эса мустақил номзодлардир.

Ҳужжат топширган шахслар президент сифатида рўхатга олиниши учун 30 минг сайловчининг имзосини тўплаши, сайлов депозитига 14 минг 600 доллар миқдорида бадал тўлаши ҳамда қирғиз тилидан имтиҳон топшириши шарт бўлади.

Мазкур талабларни бажарган шахслар расман номзод сифатида рўйхатга олинади. Номзодлар расмий рўйхати 10 сентябрда эълон қилинади.

Қирғизистонда президентлик сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG