Линклар

Қандаҳорда худкуш НАТО ҳарбийларига ҳужум қилди


Афғонистондаги НАТО аскарлари.

АҚШ Мудофаа вазирлиги 2 август куни Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри яқинида НАТО конвойига худкуш ҳужум қилгани оқибатида 2 америкалик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади.

НАТО конвойига қилинган ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди. Толибон ўз баёнотида ҳужум оқибатида НАТОнинг 15 аскари ҳалок бўлганини билдирмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, худкуш Қандаҳор жанубидаги Даман туманида портловчи моддаларни олиб кетаётган машинага урилиб, ўзини портлатиб юборган.

Қандаҳор яқинида НАТО ҳарбий базаси жойлашган. Айни пайтда Афғонистондаги НАТО ҳарбийлари сони 13 500 кишини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG