Линклар

АҚШ Беларусда Россия ҳарбийлари билан ҳамкорликда ўтадиган “Ғарб-2017” ҳарбий ўқув машғулотлари пайтида Эстонияга 150 нафар десантчини киритади. Хабарда айтилишича, десантчилар Эстонияга август ойи охиригача етиб келади.

Эстония Мудофаа кучлари бош штабига таяниб тарқатилган хабарларда айтилишича, НАТО мазкур ҳарбий машғулотларни диққат билан кузатиб боради.

Аввалроқ Болтиқбўйи давлатлари ҳарбий машғулотлар баҳонасида Россия Беларусга бошқа амалиётларни ўтказиш учун қурол ўрнатиши мумкинлигидан ташқиш билдирган эди.

“Ғарб-2017” машғулотлари Беларус ҳудудида 14 сентябдан 20 сентябргача ўтказилади. Россия Мудофаа вазирлиги машғулотда 13 минг ҳарбий иштирок этишинги билдирган.

XS
SM
MD
LG