Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:33

Оренбургдаги автотўқнашув оқибатида 12 ўзбекистонлик касалхонага ётқизилди


Аввалроқ Россиянинг Саратов вилоятида юз берган автоҳалокатда ўзбекистонлик 5 киши жароҳатланган эди.

Россиянинг Оренбург вилоятида, дастлабки маълумотларга кўра, ўзбекистонликларни олиб кетаётган микроавтобус енгил автомашина билан тўқнашгани оқибатида 2 киши ҳалок бўлди ҳамда 12 киши жароҳатланди.

Sputnik нашрининг Оренбург расмийларига таяниб хабар беришича, Нижняя Павловка — Холодние Ключи йўлининг 12-километрида юз берган тўқнашувда ҳалок бўлганлар енгил автомашинанинг ҳайдовчиси ва йўловчисидир. Микроавтобусда кетаётган ўзбекистонлик 12 киши эса турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Россияда Ўзбекистон ватандошларининг автоҳалокатга йўлиқиш ҳолатлари тез-тез юз бериб туради.

Июль ойи охирларида Саратов вилоятининг Озинск туманида Лада-Ларгус" и "Форд Мондео" автомашиналари тўқнашгани оқибатида 9 одам, жумладан, 5 ўзбекистонлик жароҳат олган эди.

Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой муҳожирларни олиб кетаётган автобусларнинг тез-тез ҳалокатга учраётгани сабабини йўловчи ташувчи фирмаларнинг лоқайдлиги билан изоҳлади.

Унга кўра,йўловчи ташувчи фирмалар раҳбарлари камроқ иш ҳақи тўлаш мақсадида ҳайдовчиликка меҳнат муҳожирларини ёлламоқда ҳамда “хориж давлатларида кўп йиллар ишлатилган” Корея ёки Хитойда ишлаб чиқарилган автобусларни сотиб олмоқдалар.

XS
SM
MD
LG