Линклар

Тошкент йўллари ўртасига икки йил олдин ўрнатилган тўсиқлар олиб ташланади


Тўсиқлар 2015 йилнинг ёзида, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш жараёнида ўрнатилган эди.

Пойтахт кўчалари ўртасига йўлни иккига ажратиш учун ўрнатилган тўсиқлар олиб ташланади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Саидумар Аглаев маълум қилди.

Унинг айтишича, айнан шу масалада виртуал қабулхонага кўплаб ариза ва таклифлар келиб тушган.

"Фуқароларнинг талабларини инобатга олган ҳолда, биз тўсиқларни демонтаж қилишда давом этамиз. Бу ишлар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳисобидан амалга оширилади", - деган бошқарма раҳбари ўринбосари.

Шу пайтгачайўл ажратувчи тўсиқлар Мустақиллик шоҳкўчаси ҳамда Навоий кўчасидан олиб ташланган.

Тўсиқлар 2015 йилнинг ёзида, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш жараёнида ўрнатилган эди.

XS
SM
MD
LG