Линклар

Саакашвилининг Украина чегарасидан ўтказиш пайтидаги зўравонликда 17 полициячи жароҳатланди


Саакашвили тарафдорлари чегарада полиция ва чегарачилар билан тўқнашди.

Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ ҳокими Михаил Саакашвили юзлаб тарафдорлари кўмагида Польша чегарасидан Украинага ўтишга муваффақ бўлди.

-Мен барчага, ҳамма қаҳрамонларга, барча одамларга ва фахрийларга, барча депутатларга бизга ёрдам бергани учун ташаккур айтаман. Бизнинг ниятимиз ҳолис эди. Бироқ сиз улар бизни қандай провокация қилганларини кўрдингиз, улар бизни қандай қилиб зўравонликларга ундаганини кўрдингиз, -деди чегарадан ўтган Саакашвили ўз тиарафдорларига.

Украина Бош прокурори Юрий Луценко Саакашвилини чегарадан ўтказган одамлар жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди. Расмий хабарга кўра, чегарадаги тўқнашувлар пайтида 17 полшициячи ва чегарачи жароҳат олган.

10 сентябрь куни Саакашвили бораётган поезд Польшада тўхтатилган эди. Расмийлар Саакашвилидан Поездни тарк этишни ва Украина ҳудудига кирмасликни талаб қилган эди.

49 яшар Саакашвили Украинага бекор қилинган ватандошлигини қайтариб олиш учун қайтмоқчи эканини маълум қилган эди.

Бироқ Саакашвили бу хатти-ҳаракати учун Грузиянинг талабига кўра қамоққа олиниши ёки тегишли ҳужжатлари бўлмаган шахс сифатида Украинага киритилмаслиги мумкин.

Расмий Тбилиси унинг ҳибсга олиниши ва Грузияга топширилишига ҳаракат қилмоқда. Унга ватанида 2004-2013 йилларда президент бўлиб турган пайт мулкни ноқоуний эгаллаб олиш ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш айби қўйилмоқда.

Саакашвили айбловлар сиёсий сабабларга кўра қўйилган, дея рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG