Линклар

ИҲТнинг фан ва технологияларга оид 2-саммити Тошкентда ўтказилади


Президент Мирзиёев Остона саммитида иштирок этган президентлар билан.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг фан ва технологияларга бағишланган иккинчи саммити Тошкентда ўтадиган бўлди. Бу ҳақда Новости агентлиги 10 сентябрь куни хабар берди.

Саммитда иштирок этган Мирзиёев ИҲТнинг фан ва технологиялар бўйича саммитини уч йилда бир марта ўтказишни таклиф қилган ҳамда навбатдаги саммитни 2020 йилда Ўзбекистонда ўтказишга тайёрлигини билдирган эди.

"Биз Ўзбекистон ҳукуматининг фан ва технологиялар бўйича Ислом ҳамкорлик ташкилоти 2 -саммитини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қабул қиламиз”, дейилади Остонада ўтган 1-саммитда қабул қилинган декларацияда.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологияларга бағишланган 1-саммити 10 сентябрь куни Остонда бўлиб ўтди.

Мазкур саммитда ташкилотга аъзо бўлган ва кузатувчи давлатлардан ҳамда халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 80 га яқин делегация иштирок этди.

Саммит доирасида президент Мирзиёев Афғонистон, Эрон ва Туркия президентлари билан ҳам қисқа муддатли юзма-юз учрашувлар ўтказди.

XS
SM
MD
LG