Линклар

Amnesty International Москвадан Аҳмад Чийғозни озод этишни талаб қилмоқда


Қрим татарлари Мажлиси раиси ўринбосари Ахмад Чийғоз.

Amnesty International халқаро ташкилоти Россиядан Қрим татарлари Мажлиси раиси ўринбосари Ахмад Чийғозни зудликда қамоқдан бўшатишни талаб қилмоқда. Ташкилот Аҳмад Чийғоз Россия суди томонидан ноқонуний судланган, деб ҳисоблайди.

“Аҳмад Чийғозга нисбатан суд жараёни Россиянинг босқинчи ҳукумати томонидан қрим татарлари жамоаси аъзоларига қарши уюштирилган соҳталаштирилган ва қалбаки жиноий ҳамда маъмурий ишларнинг энг кульминацион нуқтаси бўлди. Бу яккаю-ягона “жинояти” Россия ҳукуматининг Қримни босиб олганига норозилик билдирган шахсларни мунтазам таъқиб қилинаётганининг белгисидир”, деди Amnesty International ташкилотининг Украинадига вакили Оксана Покальчук.

Аҳмад Чийғоз 2015 йилнинг январида ҳибс қилинган эди. У 15 ой қамоқда сақланганидан сўнг унга нисбатан суд жараёни бўлиб ўтди. Халқаро ташкилотлар суд жараёни жуда кўп қонунбузарликлар билан ўтганини, жумладан, Чийғоз судда фақат видеоалоқа орқали иштирок этганини ҳамда адовкати билан юзма-юз мулоқот қилиш имкониятига эга бўлмаганини айтмоқдалар.

Аҳмад Чийғоз 2014 йилнинг 26 февралида украинапараст ва россияпарастлар ўртасида юзага келган зўравонликларни уюштирганликда айбланмоқда. Мазкур воқеаларда 2 одам ҳалок бўлган эди.

Халқаро ташкилотларнинг билдиришича, бу воқеа пайтида олинган видеоларда Аҳмад Чийғоз оламонни тинчлантиришга ва зўравонликларнинг олдини олишга ҳаракат қилаётгани акс этган.

XS
SM
MD
LG