Линклар

БМТда ядровий қуролни тақиқлаш шартномаси имзоланмоқда


БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши.

БМТда 20 сентябрь куни ядровий қуролни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолаш жараёни бошланди.

Мазкур ҳужжат кучга кириши учун уни 50 аъзо давлат имзолаши лозим. 20 сентябрь ҳолатига кўра, шартномани 51 давлат вакили имзолади.

Бироқ ядровий қуролга эга бўлган йирик давлатлар ҳамда НАТО шартномани имзолашдан боштортмоқда. Жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган Россия, Британия, Хитой ва Франция ҳам шартномани байкот қилди.

НАТО раҳбарияти ҳужжат ядровий қуролга эга бўлган давлатлар томонидан имзоланмагани учун ҳам муваффақиятга эга бўлмайди, деб ҳисобламоқда.

НАТОнинг билдиришича, шартномада юзага келаётган янги таҳдидлар ва чақириқлар, жумладан, Шимолий Корея томонидан ядровий қурол яратилаётгани муаммоси эътибордан четда қолган.

XS
SM
MD
LG