Линклар

Порошенко Россияни халқаро хавфсизликка таҳдид деб атади


Украина президенти Петро Порошенко БМТ Бош Ассамблеяси минбарида.

Украина президенти Петро Порошенко БМТ Бош Ассамблеясида 20 сентябрь куни қилган чиқишида Кремлни халқаро ҳамжамият учун энг катта таҳдид, деб атади.

-Россия билан уч йиллик уруш шунга олиб келдики, 10 минг одам ҳалок бўлди, Украина ҳудудининг 7 фоизи босиб олинди, Украина иқтисодининг 20 фоизи йўқ қилинди ёки тортиб олинди. Бироқ энг даҳшатлиси шундаки, Кремль одамларни азоблашни кучайтириш тактикасига содиқ қолмоқда, -деди Порошенко.

Украина президенти Кремль Халқаро суднинг қарорини менсимаган ҳолда қрим татарлари ҳуқуқини бузишда давом этмоқда ва Қримга ЕХҲТ кузатувчиларини киритишдан бош тортмоқда.

БМТнинг Ҳаагадаги халқаро трибунали жорий йилнинг апрелида Россия қрим татарлари ҳуқуқини кафолатлаши ҳамда рус ҳукумати томонидан экстремистик ташкилот сифатида баҳоланган қрим татар халқи Мажлисига қўйилган тақиқни бекор этиши шартлиги тўғрисида қарор чиқарди.

Порошенко ўз сўзида БМТни Украинада 1930 йилларда юзага келган очлик - глодоморни Москва томонидан уюштирилган геноцид деб тан олишга чақирди.

XS
SM
MD
LG