Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:49

Президент Атамбаев 5 октябрда Тошкентга келади


Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев Бишкекдаги "Ала Арча" резиденциясида, 5 сентябрь, 2017 йил.

Расмий Тошкент Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 5-6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти расмий сайтининг 3 октябрда хабар беришича, ташриф президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Атамбаевнинг ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда ўзбек-қирғиз бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган. Музокаралар якунида Мирзиёев ва Атамбаев Қўшма декларацияни имзолайди.

Президент Мирзиёев 5-6 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Бишкекка борган эди. Бу ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасининг аниқланиб бўлинган 85 фоизига оид шартнома имзоланган. Шундан сўнг 2005 йилда ёпилган икки давлат ўртасидаги чегара –ўтказиш пунктлари бирин-кетин очила бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG