Линклар

Қамоқдан чиқарилиб, Туркияга олиб борилган қримтатар фаоли яна Қримга қайтмоқчи


Қримтатар халқи Мажлиси раиси ўринбосарлари Илми Умеров ва Аҳтем Чийгоз (чапда) Анқарадаги Украина элчихонасида. 2017, 26 октябрь.

Россия қамоғидан озодликка чиққан қримтатар фаол Илми Умеров ватанига қайтишини билдирди.

Россия аннексия қилиб олган Қрим суди Ўзбекистонда туғилган фаол Умеровни сепаратчиликда айбдор деб топиб, 27 сентябрда икки йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Қримтатар халқи Мажлиси (Россияда тақиқланган) раиси ўринбосарлари Илми Умеров ва Аҳтем Чийгозлар 25 октябрь куни кутилмаганда озодликка чиқарилиб, Туркияга олиб борилди.

26 октябрь куни Анқарадаги Украина элчихонасида журналистлар билан суҳбатлашган Умеров ўзи ва Чийгознинг озод этилишлари тафсилотларини билмасликларини, Қримга қайтишларига Россия расмийлари рухсат бериш-бермаслиги уларга қоронғу эканлигини айтди.

Умеров ва Чийгоз 27 октябрь куни Киевга учиши кутилмоқда.

- Муайян вақт ўтганидан кейин, Қримга боришга албатта ҳаракат қиламан, - деди Умеров.

XS
SM
MD
LG