Линклар

Афғонистонда Покистон дипломати отиб кетилди


Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрига кириш йўлларини назорат қилаётган афғон ҳарбийлари.

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида Покистон дипломати жанггарилар томонидан ўз резиденцияси олдида отиб кетилди.

Нангархор вилоят расмийси Аталлах Хўжанийнинг Озодлик радиосига билдиришча, воқеа 6 ноябрь куни бўлган. Мотоцикл минган 2 жанггари 52 ёшли Найяр Икбл Ранани отиб ўлдирган.

Мазкур қотиллик учун ҳеч бир гуруҳ ҳозирча масъулиятни зиммасига олган эмас. Покистон ташқи ишлар вазирлиги қотилликни қоралади ҳамда Афғонистон ҳукуматидан “ жиноятчиларни қидириб топиш учун барча имкониятларни ишга солишни” талаб қилди.

27 октябрь куни Покистоннинг Пешавар шаҳрида Афғонистоннинг Кунар вилояти ҳокими ўринбосари ўғирлаб кетилган эди. Бу ҳаракат учун ҳам ҳеч ким масъулиятни шу кунгача зиммасига олмади.

XS
SM
MD
LG