Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:01

Россия, Туркия ва Эрон Сочида Сурия халқ конгрессини ўтказишга келишиб олди


Ҳасан Руҳоний, Режаб Тоййип Эрдўғон ва Владимир Путин Сочидаги учрашув пайтида.

Россия, Туркия ва Эрон президентлари 22 ноябрда Сочида ўтган музокаралар натижасида Суриядаги конфликтни мувофиқлаштириш тўғрисидаги шартномани имзолади.

Музокралардан сўнг ўтган матбуот анжуманида бу ҳақда билдирган президент Путин имзоланган ҳужжатда Сурияда барқарорлик ўрнатиш учун ҳамкорликнинг биринчи галдаги вазифалари белгилаб берилганини айтди.

Путинга кўра, президентлар Сурия Халқ Конгресси йиғилишини ўтказишга ҳам келишиб олганлар.

-Биз ташқи ишлар вазирларига, махсус хизматлар вакилларига ва мудофаа тузилмаларига Сочида Конгрессни ўтказиш кунини аниқлаш ҳамда унинг таркиби борасида қўшимча ишларни олиб боришни топширдик. Ғоямизнинг умумий моҳияти музокаралар столи атрофига турли сиёсий партияларни, ички ва ташқи мухолифатни, этник ва диний гуруҳларни олиб келишдир, -деди Путин.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Конгресс Суриянинг янги конституциясини ишлаб чиқиши мумкинлигини айтди. Унга кўра, мана шу конституция асосида Сурияда президент ва парламент сайловларини ўтказиш мумкин бўлади.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўған эса Суриянинг муҳтож ҳудудларига гуманитар ёрдамни тўхтовсиз ва тўсиқларсиз еткакзиб бериш масаласига эътибор қаратди.

XS
SM
MD
LG