Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 12:51

АҚШ ортидан Гватемала ҳам Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олди


Қуддус шаҳри манзараси.

АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олгани ортидан Марказий Америкадаги Гватемала давлати президенти Жимми Моралес ўз мамлакатининг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчиришини маълум қилди.

Моралес бу ҳақда 24 декабрда Исроил бош вазири Бинямин Нетеняҳу билан суҳбат пайтида билдирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп декабрь ойи бошида АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишини эълон қилиш билан халқаро ҳамжамият норозилигини пайдо қилди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Истанбулда ўтган йиғинда АҚШнинг қарорини ноқонуний деб топиб, халқаро ҳамжамиятни АҚШ қарорига жавоб тариқасида Шарқий Қуддусни Фаластин давлатининг пойтахти сифатида тан олишгга чақирди.

БМТ Бош Ассамблеяси 21 декабрь куни Вашингтоннинг Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиши ноқонунийлигини тасдиқловчи резолюцияни қабул қилди. Резолюцияни 128 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб қувватлади. Резолюцияга қарши АҚШ, Исроил ва Гватемала каби 9 давлат қарши овоз берган.

Халқаро ҳамжамият Фаластинликлар бўлажак давлатларининг пойтахти сифатида кўрадиган Қуддусни Исроил томонидан босиб олинган ҳудуд, деб билади.

XS
SM
MD
LG