Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 02:33

Тошкентда Янги йил кечаси юз берган ёнғинда бир аёл ҳалок бўлди


Ўзбекистондаги ёнғинлардан бири.

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида 1 январга ўтар кечаси юз берган ёнғинда бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда UzNews.uz нашри Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таянган ҳолда 2 январь куни хабар берди.

Маълум қилинишича, 1 январь куни тахминан соат 00:30да Чилонзор туманидаги 24-кварталда жойлашган 34-кўп қаватли уйнинг 4- қаватидаги бир хонали хонадонда ёнғин чиққан.

Ёнғинга маст аҳволдаги уй эгаси - 59 ёшли эркак сигаретани ўчиришни эсдан чиқаргани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ўчирилмаган сигарета спиртли ичимликлар тўкилган гилмага тушган ва ёнғин юз берган.

Бу ёнғин юқори қаватдаги хонадонга ҳам ўтган ва бу хонадонда яшаётган эр-хотин жабрланган. 46 ёшдаги аёл касалхонага олиб кетилаётганида тез ёрдам машинасида жон берган. Унинг турмуш ўртоғи эса оғир куйиш жароҳати билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

XS
SM
MD
LG