Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 05:05

АҚШ Ўзбекистонни яна "диний эркинлик вазияти ўта ташвишли" давлатлар рўйхатига киритди


Иллюстратив сурат.

Қўшма Штатлар Ўзбекистонни виждон эркинлиги бузилаётган ва диний эркинликлар поймол қилинаётган 10та “ўта ташвиш ли” давлатр рўйхатига киритди.

Мазкур рўйхатда Ўзбекистондан ташқари Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Мьянма,Эритрея, Судан ва Саудия Арабистони бор.

АҚШ Давлат департаменти расмий сайтида 4 январь куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, мазкур давлатларни “ўта ташвишли мамлакатлар” рўйхатига киритиш тўғрисида Давлат котиби Рекс Тиллерсон 2017 йилнингг 22 декабрида қарор қабул қилган.

“Биз рўйхатга киритилган айрим давлатлар виждон ва дин эркинлиги вазиятини яхшилаш йўналишида ҳаракат қилаётганини тан оламиз; биз бу ташаббусларни қўллаб –қувватлаймиз ва мулоқотни давом эттиришдан умидвормиз”, дейилади баёнотда.

Айни шу мамлакатлар ўтган йилда ҳам диний эркинликлар бўйича “ўта ташвиш уйғотаётган давлатлар” рўйхатига киритилган эди.

АҚШнинг диний эркинликка оид ҳисоботида йил сайин Ўзбекистон диний эркинликлар бўғилаётган давлат қаторида тилга олиб келинади.

АҚШдаги Халқаро диний эркинлик комиссиясининг 2017 йилнинг 26 апрель куни эълон қилинган навбатдаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон дунёда диний эркинликлар вазияти энг ёмон бўлган давлатлар қаторидан 12 - марта жой олган эди.

XS
SM
MD
LG