Линклар

19 январ 2018, Тошкент вақти: 02:50

Саратовда 4 ўзбекистонлик автотўқнашувда жароҳатланди


Саратовда ўзбекистонликлар минган автомашиналар тўқнашгани тўғрисида тез-тез хабар бериб турилади.

Россиянинг Саратов вилоятида содир бўлган автоҳалокатда Ўзбекистоннинг 4 нафар ватандоши жароҳатланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мазкур воқеа 7 январь куни федерал автомобиль йўлининг 560- километрида содир бўлган. BMW автомобили RENO русумли микроавтобус билан тўқнашгани ортидан 5 киши жабрланган, улардан 4 нафари ўзбекистонлик бўлган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига кўра, жабрланган ўзбекистонликлар Петров туман касалхонасига олиб келинган.

1982 йил 30 августда Қашқадарё вилоятида туғилган Чориева Саёҳат Ташпўлатовна касалхонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

Енгил тан жароҳати олган бошқа йўловчилар - 1995 йилда туғилган Фаёза Рустам қизи Эшпўлатова, 1972 йил 6 январда туғилган Мухторхон Пўлатович Ғиёсов, 1986 йил 14 февралда туғилган Нуриддин Илҳомович Ҳайдаров касалхонага ётишдан бош тортганлар.

“Ҳозирги вақтда элчихонанинг консуллик бўлими жабрланган аёлга ёрдам бериш масаласини ҳал этмоқда”, дейилади расмий хабарда.

XS
SM
MD
LG