Линклар

21 январ 2018, Тошкент вақти: 11:25

Трамп Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилиш масаласида йиғилиш ўтказади


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти маслаҳатчилари Дональд Трампни Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишга ундамоқда, лекин Трамп бу масалани ҳал этишга рўйхушлик бермаётир. Бу ҳақда 10 январь куни Associated Press ва Reuters хабар берди.

Маълумотда айтилишича, 11 январда Трамп асосий маслаҳатчилари билан бу масалада якуний қарорга келиш учун йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда. Якуний қарор жамоатчиликка 12 январда эълон қилинади.

Давлат котби Рекс Тиллерсон, Мудофаа вазири Жейм Маттис ва миллий ҳавфсизлик бўйича маслаҳатчи Макмастер Эрон ва 6 етакчи давлат ўртасида 2015 йилда Теҳрон ядровий дастурини тўхтатиш бўйича эришилган шартнома талабларига амал қилиниши шарт, деб ҳисобламоқда.

Бу шартномага асосан, Теҳрон ядровий дастурни тўхтатиши эвазига бу давлатга нисбатан жорий этилган санкциялар бекор қилиниши лозим.

Дональд Трамп Эрон билан тузилган мазкур шартномага қарши чиқиб келмоқда ва 2017 йилнинг октябригача бўлган муддатда бажарилиши шарт бўлган шартнома талабларини бажармай келаётир.

Бироқ Трамп АҚШни мазкур шартномадан чиқаришга муваффақ бўла олмади.

XS
SM
MD
LG