Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:36

Диний идора АҚШ Давлат департаментининг диний эркинликларга оид ҳисоботи юзасидан эътироз билдирди


“АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонни яна “виждон эркинлиги ва диний эркинлик соҳасида бузилишлар туфайли алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган” мамлакатлар рўйхатига киритгани мўмин-мусулмонларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди”, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий баёнотида.

Идора 2018 йил 4 январида Департамент томонидан эълон қилинган ҳисоботда рўйхат келтирилгани, унга Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Мьянма, Эритрея, Судан ва Саудия Арабистони қаторида Ўзбекистон ҳам киритилганини “янглиш иш”, деб ҳисоблашини билдирган.

Баёнотда айтилишича, “ўтган бир йил давомида диний соҳада энг кўп ўзгариш ва енгилликлар бўлди. Эзгулик ва хушхабарларга лиммо-лим бўлди. Шукрки, ҳаётимиз бутунлай жонланиб кетди. Ҳар куни бир янгилик, ажойиб туҳфа бўлмоқдаки, халқимиз бундан жуда ҳам мамнун. Улуғ неъматлар кетма-кетлиги тўхтовсиз давом этмоқда”.

Идора ўз баёнотида диний соҳада амалга оширилган ишларни санаб ўтган.

АҚШнинг диний эркинликка оид ҳисоботида йил сайин Ўзбекистон диний эркинликлар бўғилаётган давлат қаторида тилга олиб келинади.

АҚШдаги Халқаро диний эркинлик комиссиясининг 2017 йилнинг 26 апрель куни эълон қилинган навбатдаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон дунёда диний эркинликлар вазияти энг ёмон бўлган давлатлар қаторидан 12 - марта жой олган эди.

XS
SM
MD
LG