Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 06:22

Ливиядаги масжид олдидаги портлашда камида 27 одам ҳалок бўлди


2011 йилдан бери Ливияда беқарорлик ҳукм сурмоқда.

Ливиянинг Бенғози шаҳридаги масжид олдида 23 январь куни содир этилган террор оқибатида камида 27 одам ҳалок бўлди, 47 одам яраланди.

Хабарда айтилишича, биринчи бомба диндорлар масжиддан чиқиб келаётган пайтда портлаган. Иккинчи бомба эса орадан 30 дақиқа ўтиб одамлар ва қутқарувчилар яраланганларга ёрдам бериш учун йиғилган пайтда портлатилган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Ливия 2011 йилда президент Муаммар Кадафий ҳалқ қўзғолони ортидан ҳокимиятдан четлатиб, ўлдирилганидан бери аросат вазиятда қолмоқда.

2014 йилдан бошлаб мамлакатда бири Триполи, иккинчиси эса мамлакат шарқида жойлашган иккита ҳукумат фаолият юритмоқда.

XS
SM
MD
LG