Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 23:26

Россиялик спортчилар "заррача шубҳа" туғилиши биланоқ Олимпиададан четлатилади


Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах.

Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах допинг истеъмол қилгани тўғрисида “заррача шубҳа” пайдо бўлган тақдирда, Россия спортчилари Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинишини билдирди.

Унга кўра, шу мақсадда махсус комиссия ташкил этилган. Комиссия допинг ҳақидаги маълумотларни бир қатор манбалардан олиб, текшириб туради.

Халқаро Олимпия қўмитаси аввал Россияни допинг жанжали ортидан Олимпиада мусобақаларида иштирок этишдан четлатган эди.

Бахнинг билдиришича, бундай қарор билан Халқаро Олимпия қўмитаси Россияни камситмаган ҳолда, жаҳонга допинг учун муқаррар жазо чоралари қўлланилишини кўрсатмоқчи бўлган.

Россия терма жамоаси икки марта ўтказилган тергов мамлакатда допинг истеъмол қилиш бўйича махсус тизим ишлаб чиқилганини тасдиқлагани ортидан Олимпиада ўйинларидан четлатилган эди. Олимпиадада допинг истеъмол қилгани шубҳа уйғотмайдиган айрим рус спортчиларига бетараф байроқ остида иштирок этиш ҳуқуқи берилган.

Шу кунгача Жанубий Кореяда 9-25 февралда ўтадиган Олимпиадада бетараф байроқ остида иштирок этиш ниятини билдирган россиялик 500 спортчи Халқаро Олимпия қўмитасига ариза берган. Шу кунгача бу аризаларнинг юзтасига рад жавоби берилди.

XS
SM
MD
LG