Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 09:41

Россия мудофаа кучлари Сурияда Су-25 самолёти урилган базани ўққа тутди


Уриб туширилган Су-25 парчалари, 3 февраль, Сурия.

Россия Мудофаа вазирлиги ўзига тегишли Су-25 ҳужумчи самолёти уриб туширилган Суриядаги базани ҳаводан ўққа тутганини маълум қилди.

ТАСС агентлиги хабарида айтилишича, базага қарата "аниқ нишонга олувчи қурол билан" ҳужум қилинган, натижада, Россияда тақиқланган "Жабҳатан Нусра" террорчи гуруҳига аъзо бўлган 30 жангари ўлдирилган".

"Интерфакс" агентлигининг араб ахборот портали - "Ал-Масдар"га таяниб хабар қилишича, ҳужум чоғида "Калибр" қанотли ракеталаридан фойдаланилган. Россиядаги "Звезда" телеканали ракета ҳужуми акс этган видеони ҳам намойиш қилди.

Россияга тегишли Су-25 ҳужумчи самолёти 3 февраль куни Суриянинг Идлиб вилоятида уриб туширилганди. Учувчининг отишма вақтида катапульта қилгани, аммо кейинчалик ўлдирилгани хабар қилинган.

"Новая газета" нашрининг Мудофаа вазирлигидаги манбасига таяниб хабар қилишича, ўлган учувчи - майор Роман Филиппов - Симферополда хизмат қилган украиналикдир.

XS
SM
MD
LG