Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 17:22

Тошкент-Ашхобод рейсининг март ойидан қайта тикланиши кутилмоқда


Тошкент ва Ашхобод ўртасидаги дастлабки парвозларни "Туркман ҳаво йўллари" ширкати амалга оширади.

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Шири Шириевнинг ўзбек матбуотига билдиришича¸ келаси ойдан бошлаб икки давлат ўртасидаги ҳаво қатнови қайта тикланади.

Элчининг айтишича¸ бу ҳақдаги келишувга президент Шавкат Мирзиëевнинг Туркманистонга қилган сафари давомида эришилган.

Элчи Шириев¸ дастлаб икки давлат пойтахтларини бевосита боғловчи рейслар қўйилиши ва уларнинг март ойидан бошлаб ҳафтасига икки марта учиши режаланаëтганини билдирди.

Айтилишича¸ аввалига бу рейсларни “Туркман ҳаво йўллари” амалга оширади¸ агар рейслар сони кўпайтириладиган бўлса¸ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ҳам келажакда ўз рейсларини қўйиши мумкин.

Икки давлат ўртасидаги ҳаво қатнови¸ иқтисодий тортишув ортидан¸ 2013 йилнинг май ойидан тўхтатилган.

Туркман элчиси ўз баëнотида шунингдек¸ Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг баҳорда Ўзбекистонга сафар қилиши ва ҳозирда ташрифга ҳозирлик бораëтганини ҳам маълум қилди.

XS
SM
MD
LG