Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:56

Душанбеда Мирзиёевни кутиб олишга 12 минг талаба машқ қилдирилмоқда (ВИДЕО)


Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 март кунига белгиланган давлат ташрифига тайёргарлик ҳозирдан бошланган. Озод Европа/Озодлик радиоси тожик хизмати мухбири хабарига кўра, Тожикистон олийгоҳлари талабалари ва мактабларнинг юқори синф ўқувчиларидан иборат жаъми 12 минг одам Мирзиёевни кутиб олиш сценарийси бўйича репетиция қилинмоқда.

Душанбе шаҳридаги Озод Европа/Озодлик радиоси тожик хизмати мухбирининг хабар беришича, ҳар куни 12 минг талабага Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш машқи қилдириляпти.

- Улар аэропорт йўлида президент Мирзиёев келган пайт икки мамлакат байроқларини силкитиб туради. Ҳар куни талабалар ўқишдан олиниб, репитиция қилдирилмоқда, - деди Озод Европа/Озодлик радиосининг Душанбедаги мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Тожикистонга давлат ташрифи билан боради.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент лавозимига ўтирганидан буёнги Тожикистонга илк давлат ташрифи бўлади.

1 март куни Ўзбек-Тожик чегарасида ўнта назорат-ўтказиш нуқтаси очилганини қўшни халқлар катта тантана билан қарши олган эди.

- Тожикистонликлар Шавкат Мирзиёевга катта умидлар билан қарамоқда.Чунки Ислом Каримов Ўзбекистонни бошқарган пайтда Ўзбекистон томонидан икки қўшни мамлакат орасида виза тартиби жорий қилиниб, чегаралар ёпилган, айрим жойлари миналаштирилганди. Ҳозир тожикистонликлар икки мамлакат орасида виза тартибининг бекор қилинишини сабрсизлик билан кутишмоқда, - дейди Озод Европа/Озодлик радиосининг тожик хизмати мухбири.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари давомида икки қўшни мамлакат орасидаги чегара, иқтисодий, савдо, маданий ҳамкорликларга оид бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG