Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:34

Баданидан 16та игна топилган 11 ойлик чақалоқ уйига қайтиши мумкин


Баданидан 16 дона игна топилган 11 ойлик чақалоқ - Азизбек Абдумажидов соғайган ва яқин фурсатда уйига қайтиши мумкин. Бу ҳақда 14 март куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар хирургияси бўлими шифокорларидан бири Озодликка маълум қилди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар хирургияси бўлими шифокори Озодлик билан суҳбатда “бола вужудида 3та игна унинг ҳаётига хавф солмайдиган жойларда турганини айтди. Тиббий таҳлилларга кўра, ҳозирча ушбу игналарнинг бола соғлиғига салбий таъсири мавжуд эмас. Агар у болани безовта қилса, келгусида операция йўли билан олиб ташлаш мумкин. Азизбек уйига қайтгач, ҳудудий шифокорлар назорати остида бўлади”.

17 январь куни Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган Азизбек Абдумажидов баданида 16та пўлат игна борлиги аниқланиб, оғир аҳволда Тошкентдаги Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган ва 9 соат давом этган жарроҳлик амалиёти пайтида бола танасидан 13та игна олиб ташланган эди.

Жарроҳлик амалиётидан сўнг чақалоқ кома ҳолатига тушиб қолганди. Марказ шифокори Озодликка пўлат игналар бола танасида 2 ой муқаддам пайдо бўлгани аниқлангани ҳақида айтган эди.

- Бола тирик, лекин кома-1 ҳолатида. Унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони кам, - деган эди марказ шифокорларидан бири Озодлик билан суҳбатда.

Улар боланинг йўғон ичак қисмида, сийдик қопи, кўкрак қафасида, боланинг бўйин қисмида, умуртқа поғонасида, юрак остида топилган.

Бола танасига игналар қандай тушиб қолгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Шифокорлар 11 ойлик чақалоқ ҳеч қачон бунча кўп металлни ютиб юборолмаслиги, қизилўнгач ва ошқозонда ҳеч қандай жароҳат аломати йўқлигини қайд этишди.

"Азизбекнинг онаси Шоҳсанам Болтабоева ва отаси Азимжон Худойбердиев фарзандининг соғ-омон бағрига босиш бахти насиб этганидан бениҳоя мамнун.

— Азизбек тилаб-тилаб олган яккаю ёлғиз зурриётимиз, турмуш қурганимиздан кейин орадан қарийб беш йил ўтиб фарзандли бўлган эдик, — дейди Шоҳсанам Болтабоева. — Шукрки, уни яна соғ-омон бағримга босишга мушарраф бўлдим. Бунинг учун шифокорлардан бениҳоя мамнунман. Улар икки ой мобайнида боламнинг ҳаёти учун ҳеч нарсани аяшмади. Уларнинг яхшиликларини ҳеч қачон унутмайман", деб ёзди "Халқ сўзи".

Мазкур иш юзасидан ҳуқуқ-тартибот тузилмалари тергов олиб бораётгани ҳам хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG