Линклар

Шошилинч хабар
10 май 2024, Тошкент вақти: 16:33
Ўзбекистон президенти 17 май куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди.
Ўзбекистон президенти 17 май куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди.

Трамп: АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг келажаги янада ëрқинроқ! (ВИДЕО)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан 15-17 май кунлари АҚШга сафар қилмоқда.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, музокараларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини ривожлантириш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.

АҚШ бизнес ва расмий доира вакилларига ош берилди

Вашингтонда юрган Ўзбекистон делегацияси билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон АҚШ расмийлари, бизнес ва илмий доиралар вакиллари иштирок этган.

Учрашувда нутқ сўзлаган президент Мирзиёев: “ Гарчи мамлакатларимиз географик нуқтаи назардан бир-биридан олисда жойлашган бўлса-да, меҳнатсеварлик, бағрикенглик ва ватанпарварлик каби қадриятлар халқларимизни бирлаштириб туради” деб таъкидлади.

Расмий хабарда айтилишича, икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзоланган. Бунга қадар расмий матбуот 6 ва 8 миллиард долларлик шартномалар имзолангани ҳақидаги фарқли маълумотлар берилган эди.

Шунингдек, бу тадбирда ўзбек мақом санъатини ривожлантириш ва уни дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Ашерович Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Унвонни президент шахсан тақдим қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Twitter саҳифасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувидан мамнуният изҳор этди.

Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов Оқ уйда президентлар Шавкат Мирзиёев ва Доналд Трамп учрашуви ҳақида.

Оқ уйдаги учрашув якунланди. Трамп Мирзиёев билан қуюқ ҳайрлашди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG