Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:29

Вашингтон Россияга нисбатан санкциялар бекор қилинмаслигини билдирди


Путин ва Трамп Вьетнамда 2017 йилнинг 11 ноябрида APEC саммити доирасида норасмий суҳбатлашган эди.

Вашингтон Москва Украина ҳудуди ҳисобланган Қримни аннекция қилганини ноқонуний деб ҳисоблашда давом этади ва мазкур ҳудуд Россияга тегишли эканини ҳеч қачон тан олмайди. Бу борада Вашингтонда ўтган брифингда Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди.

-Биз Россиянинг Қримнни аннекция қилганини тан олмаймиз. Бу масалада биз Россия билан келишмасликка тайёрмиз. Қримнинг босиб олиниши ортидан жорий этилган санкцияларимиз Россия Қримни Украинага қайтариб бермагунича давом этади,-деди Сара Сандерс.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан 16 июлда Хельсинкида ўтадиган учрашувда кўпроқ Украина масаласини муҳокама қилиш ниятида эканини билдирган эди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 2 июлда президент Путин Хельсинки учрашувида ўзаро муросага келиш йўлларини муҳокама қилишга тайёр эканини, бироқ Қрим масаласида ҳар қандай сўзлашувдан бош тортишини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG