Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:22

Президент Мирзиёев Астананинг 20 йиллик юбилейида иштирок этади


Президент Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев 5 -6 июль кунлари Қозоғистон пойтахти Астананинг 20 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этади. Айни пайтда 6 июль куни Назарбоев ўзининг 78 ёшини нишонлайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мазкур ташриф Қозоғистон президент Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев охирги марта шу йилнинг мартида Қозоғистонга ташриф буюрган ва Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этганди.

XS
SM
MD
LG