Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 06:39

Бир ҳафтада содир бўлган автоҳалокатларда 44 одам вафот этди


Ўзбекистонда содир бўлган автоҳалокатлардан бири.

Ўзбекистонда 30 июлдан 5 августга қадар автоҳалокатларда 44 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига таянган ҳолда “Кун уз” хабар берди.

Хабарда айтилишича, 7 кун ичида жами160 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Ҳалок бўлганлардан ташқари яна 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 86 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланган. Уларнинг 40 минг 400га яқинини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади.

“Жумладан, 1596 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган. 11916 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини, 1168 нафар ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини, 11827 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини, 254 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузган”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG