Линклар

Шошилинч хабар
17 май 2024, Тошкент вақти: 10:12

Париж сафари: президент Макрон Елисей саройида Мирзиёевни қабул қилди

  • Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 октябрь кунлари бўладиган Францияга расмий ташрифи - унинг президент сифатида Европа иттифоқига илк сафаридир.
  • Шунингдек, бу Ўзбекистон раҳбарининг бу давлатга сўнгги 22 йил ичидаги биринчи расмий ташрифидир. Сўнгги бор, марҳум президент Ислом Каримов 1996 йилда Францияга борган.
  • Ўзбекистон расмий матбуоти Парижда умумий қиймати 4 млрд. еврога тенг шартномалар имзоланади, деб хабар қилмоқда. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми эса, расмий маълумотга кўра, 251 млн. долларга тенг.

Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси президент Макрондан Ўзбекистон раҳбарига жиддий талаблар қўйишни сўради.

Ассоциация раҳбари Надежда Отаева эълон қилган мурожаатда Мирзиёев бошқарувининг дастлабки икки йилида 29 фаол қамоқдан озод қилингани, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари миссиялари мамлакатга қўйила бошлагани, ҳукумат вакилларининг тузумдаги қонунбузарликларни танқид қила бошлагани олқишланган.Айни пайтда, мурожаатда, қийноқлар ва коррупцияга алоқадорликда айбланган амалдорлар устидан маҳкама жараёнларининг ёпиқ ўтказилаётгани, қамоқдан чиққан виждон тутқунларининг бирор нафари реабилитация қилинмагани ва товон пули ололмагани, собиқ Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовнинг ҳануз ҳукуматга энг яқин мулозим сифатида қолаётгани, парламент ва суд тизими ҳануз ижро ҳокимиятига қарамлиги, хорижга кетишга мажбур бўлган сиёсий муҳожирлар фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум қилингани қораланган.

Ассоциация раҳбари Надежда Отаева
Ассоциация раҳбари Надежда Отаева

Ташкилот фаоллари 9 октябрь куни Франция ва Ўзбекистон президентлари учрашуви муносабати билан пикет уюштиришини билдирган ва айни пайтда, Франция раҳбарининг ўз ҳамкасбини реал ва изчил ислоҳотлар ўтказишга чақиришига умид билдирган.

Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси Франция президенти Макронга, президент Мирзиёев билан учрашуви афарасида, очиқ мактуб эълон қилди.

Мактубда Шавкат Мирзиёев 2016 йилда президентликка сайланганидан буён бир неча ҳуқуқ фаолининг қамоқдан озод этилгани олқишланган ва бу ҳаракат умид уйғотгани алоҳида таъкидланган.​

Аммо, халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари, бу умид тўла оқланиши учун шу йўналишдаги ислоҳотлар изчил давом эттирилиши ва бир неча муҳим қадамлар ташланиши зарурлигини таъкидлайди.

"Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси ва Инсон ҳуқуқлари лигаси Франция президентидан Ўзбекистон президенти билан учрашувда Ўзбекистонда ҳуқуқлари поймол этилган қурбонларнинг адолатга эриша олмаётгани, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ҳануз қамоқхоналар ва ҳибсхоналарга қўйилмаётгани, фуқаролик жамиятининг чекланиши, аёлларга қарши зўравонлик каби ҳолатлар бўйича хавотир изҳор қилишни сўрайди", дейилади очиқ мактубда.

Шунингдек, мактубда 2005 йил, 13 майда Андижонда бўлган қонли воқеалар қурбонлари ва уларнинг яқинлари учун адолат таъминланиши керак, деб таъкидланган.

Мактубда шу кунда Франциядан бошпана олиб яшаётган ҳуқуқ фаоли, "Ўтюраклар" клуби асосчиси Мўътабар Тожибоева ҳақларини тиклаш ҳам сўралган.

Мўътабар Тожибоева ЕҲХТ тадбирида, Вена
Мўътабар Тожибоева ЕҲХТ тадбирида, Вена

Ўзбекистон ва ЮНЕСКО алоқаларини ривожлантиришга қаратилган 2021 йилгача ҳамкорлик дастурини имзолади.

Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида ташкилот бош директори Одри Азуле билан учрашди.

Президент Шавкат Мирзиёев Франция Республикасига расмий ташриф ЮНЕСКОдаги учрашувдан бошлангани чуқур маъно ва муҳим аҳамиятга эга эканини, Ўзбекистоннинг ушбу ташкилот билан ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

“ЮНЕСКО Бош директори Ўзбекистон Президентининг ушбу ташкилот шафелигида тинчлик ва бағрикенглик маданиятини шакллантириш, экстремизмнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги халқаро институт ташкил этиш, Тошкент Ахборот технологиялари университети ҳузурида Таълимда ахборот-коммуникация технологиялари бўйича минтақавий марказ ҳамда Самарқанддаги Туризм халқаро университетида ЮНЕСКО кафедрасини тузиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади”, дейилади президент матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Парижда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашди
Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Парижда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашди

Шунингдек, Ўзбекистонда Марказий Осиё ёш олимлари минтақавий форумини ҳамда 2019 йилда Тошкентда "Ахборот технологиялари маданий меросни асраш хизматида" мавзуида Осиё форумини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Парижда Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан музокаралар ўтказади.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, музокаралар кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш, турли тармоқларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

Учрашувлар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро 10 дан ортиқ ҳужжат, жумладан, иқтисодиёт, молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланиши кўзда тутилган.

Франция президенти Эммануэль Макрон
Франция президенти Эммануэль Макрон

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG