Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2019, Тошкент вақти: 12:30

Париж сафари: президент Макрон Елисей саройида Мирзиёевни қабул қилди


Резюме

  • Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 октябрь кунлари бўладиган Францияга расмий ташрифи - унинг президент сифатида Европа иттифоқига илк сафаридир.
  • Шунингдек, бу Ўзбекистон раҳбарининг бу давлатга сўнгги 22 йил ичидаги биринчи расмий ташрифидир. Сўнгги бор, марҳум президент Ислом Каримов 1996 йилда Францияга борган.
  • Ўзбекистон расмий матбуоти Парижда умумий қиймати 4 млрд. еврога тенг шартномалар имзоланади, деб хабар қилмоқда. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми эса, расмий маълумотга кўра, 251 млн. долларга тенг.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Франция президенти Эммануэль Макрон таклифига асосан, 8 октябрь куни икки кунлик расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент сифатида Европа Иттифоқи ҳудудига илк сафаридир.

Расмий матбуотда берлишича, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 2017 йилда 251 миллион долларни ташкил қилган, бунинг 143 миллион экспорт, 108 миллиони эса импортдир.

Ташриф арафасида Мирзиёев Франция фуқароларининг Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз сафар қилишига рухсат бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Президент фармонига кўра, Франция фуқароларига визасиз режим Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро маданий, илмий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, халқаро муносабатларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида жорий этилмоқда.

Ўзбекистон расмий матбуотига кўра, Франциядан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 2016 йилда 4 889 кишини ташкил қилган бўлса, 2018 йилнинг дастлабки саккиз ойида бу кўрсаткич 9 минг 172 нафарни ташкил қилган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи чоғида умумий қиймати 4 млрд. еврога тенг бўлган шартномалар имзоланиши айтилмоқда.

Бу ҳақда Turon24 агентлиги Европа истиқбол ва хавфсизлик тадқиқотлари институти (ЕИХТИ) президенти Эммануэл Дюпюига таяниб хабар қилди.

Хабарда айтилишича, агентлик мухбири билан суҳбатда ЕИХТИ президенти имзоланажак шартномаларнинг асосий қисми энергетика соҳасига оидлигини айтган.

Агентлик Эммануэл Дюпюидан келтирган иқтибосда: ​"Orano (собиқ Areva) компанияси билан ҳамкорлик қилиш ва сизнинг мамлакатингизда атом электростанцияси қурилиши эҳтимолига боғлиқ. Бу кутилаётган шартномалардан бири", дейилади.

Orano - уран қазиб чиқаришга ихтисослашган йирик халқаро ширкатдир. Бу ширкат Францияда атом саноати соҳасида етакчи ҳисобланади.

Ўзбекистон томони эса ўз ҳудудида 230 минг тонна уран заҳираси аниқланганини билдирган.

Turon24 агентлигининг хабар қилишича, томонлар ўртасида фазовий тадқиқотлар бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.

Агентлик хабарида айтилишича, Ўзбекистон бир неча ойдан бери Франциянинг Thales Alenia Space ширкати бидан ҳамкорликни ўрнатиш масаласини муҳокама қилмоқда ва музокаралар натижасида, ушбу ширкатнинг Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиши кутилмоқда.

"Бир нечта француз компаниялари, хусусан Франция-Италия қўшма корхонаси Thales Alenia Space қўшнингиз Туркманистонга 2011 йилда сунъий йўлдош сотган эди. Ўзбекистон ҳам ўз телекоммуникация соҳаси учун сунъий йўлдош қуриш имкониятларини таклиф қилишимизни сўраб мурожаат қилган", дейди агентлик билан суҳбатда Европа истиқбол ва хавфсизлик тадқиқотлари институти президенти Эммануэл Дюпюи.

Thales Alenia Space - фазовий тадқиқотларда қўлланиладиган электроник жиҳозлар ва телекоммуникация сунъий йўлдошлари, ҳарбий зирҳли транспорт ва қурол-аслаҳа, фазовий объектларга қарши радар тузилмаларини ишлаб чиқарувчи Европадаги етакчи Thales Group халқаро компаниясининг бир бўлимидир.

Thales Alenia Space ширкати ишлаб чиқарган 2 сунъий йўлдошни фазога олиб чиқаётган Ariane 5 ракетаси, 18 апрель, 2008 йил
Thales Alenia Space ширкати ишлаб чиқарган 2 сунъий йўлдошни фазога олиб чиқаётган Ariane 5 ракетаси, 18 апрель, 2008 йил

Давомини ўқинг

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG