Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 08:27

Париж сафари: президент Макрон Елисей саройида Мирзиёевни қабул қилди

  • Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 октябрь кунлари бўладиган Францияга расмий ташрифи - унинг президент сифатида Европа иттифоқига илк сафаридир.
  • Шунингдек, бу Ўзбекистон раҳбарининг бу давлатга сўнгги 22 йил ичидаги биринчи расмий ташрифидир. Сўнгги бор, марҳум президент Ислом Каримов 1996 йилда Францияга борган.
  • Ўзбекистон расмий матбуоти Парижда умумий қиймати 4 млрд. еврога тенг шартномалар имзоланади, деб хабар қилмоқда. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми эса, расмий маълумотга кўра, 251 млн. долларга тенг.

"Ўтюраклар" клуби асосчиси Мўътабар Тожибоева Парижда 9 октябрь кунига белгиланган пикетини қолдирди.

Centr1.com сайтининг хабар қилишича, пикетни ўтказишдан бошқа мақсад - Ўзбекиистон ҳокимият идоралари билан қатор муаммоларни ҳал қилиш учун мулоқот ўрнатишни талаб қилиш эди ва бу талаб пикет ўтказилмасидан туриб, қондирилган.

8 октябрь оқшомида фаол Facebook тармоғи орқали эълон бериб, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари талабларини бажариш эвазига пикетни тўхтатишни унга таклиф қилганини билдирган.

9 октябрь куни маълум қилинишича, Тожибоева президент девонига тегишли мулозимлар, деб таъриф берган Тошкент томони вакиллари ҳуқуқ фаолининг Ўзбекистондаги манфаатини тақдим қилувчи адвокат тайинланган.

"Тошкентнинг бу борадаги нияти жиддий эканини кўрсатиш учун ҳукумат вакили ҳуқуқ фаолини пойтахтдаги адвокатлик идораси билан улаган, ўз навбатида, бу идора Мўътабар Тожибоеванинг давлат ва суд органларидаги манфаатини тақдим қилишга тайёрлиги тўғрисидаги шартномани тайёрлаган. 9 октябрь куни, келишилганидек, шартноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхасини адвокат фаолга юборди", деб хабар қилди Centr1.com сайти.

Матбуот хизмати президент Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи илк кунига оид видео эълон қилди.

Президент Мирзиёев BBC Ўзбек хизматига Ўзбекистонда ишлаши учун рухсат беришини айтди.

8 октябрь куни Париждаги ЮНЕСКО биносида BBC ўзбек хизмати мухбири Ибрат Сафо президент Мирзиёевга: "BBCга қачон рухсат бўлади, Ўзбекистонга рухсат бўладими?" деб сўради.

Бунга жавобан Мирзиёев "Албатта бўлади, келинглар", деб жавоб берди.

Бош офиси Лондонда жойлашган BBC жаҳон хизматининг ўзбек шўъбаси 2017 йилнинг 5 июлида “бир муддат танаффусдан сўнг¸ Ўзбекистондаги фаолиятини қайта бошлаш арафасида” эканини эълон қилганди.

Шу муносабат билан BBC ўзбек хизмати Тошкентда очиш режаланаëтган мухбирлик бюросига ишга олинадиган журналистлар учун танлов ҳам эълон қилди.

Шундан буён Британия медиа корпорациясининг Ўзбекистон ичкарисида ўз фаолиятини қайта бошлашига оид бошқа тафсилотлар¸ хусусан¸ мухбирлик бюросининг қачон очилиши номаълум қолмоқда.

2005 йил Андижон воқеалари ортидан қатор халқаро ташкилотлар ва халқаро ахборот воситалари, шу жумладан, Озодлик радиосининг Ўзбекистондаги мухбирлик бюроси фаолияти ҳам ҳукумат қарори билан тўхтатиб қўйилган эди.

Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилмоқчи.

Парижда Франциянинг йирик ширкатлари раҳбарлари билан учрашган Мирзиёев улар билан тўғридан-тўғри ишлаш, уларнинг таклиф ва талабларини уларнинг ўзларидан билиш асосида ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, 8 октябрь куни Мирзиёев Франциянинг йирик компаниялари - “Тоталь”, “Тоталь Эрен”, “Орано”, “Талес Аления Спейс”, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Франция тараққиёт агентлиги каби Европа ва жаҳон бозорида етакчи компаниялар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашган.

Учрашувда президент ўз ҳузурида Хорижий инвестициялар бўйича кенгаш тузиш тўғрисида қарор қабул қилгани, унинг вазифаси инвесторлар фикрини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон инвестиция муҳитини изчил яхшилаб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат эканини таъкидлаган.

Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан, 8 октябрь, 2018 йил
Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан, 8 октябрь, 2018 йил

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG