Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:41

Париж сафари: президент Макрон Елисей саройида Мирзиёевни қабул қилди

  • Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 октябрь кунлари бўладиган Францияга расмий ташрифи - унинг президент сифатида Европа иттифоқига илк сафаридир.
  • Шунингдек, бу Ўзбекистон раҳбарининг бу давлатга сўнгги 22 йил ичидаги биринчи расмий ташрифидир. Сўнгги бор, марҳум президент Ислом Каримов 1996 йилда Францияга борган.
  • Ўзбекистон расмий матбуоти Парижда умумий қиймати 4 млрд. еврога тенг шартномалар имзоланади, деб хабар қилмоқда. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми эса, расмий маълумотга кўра, 251 млн. долларга тенг.

Ўзбекистонлик фаоллар Парижда рухсат берилган намойишга йиғилди.

Намойишчилар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш, диний эътиқоди ва сиёсий қараши учун қамалган маҳбусларни озод қилиш ва том маънодаги демократик ислоҳотларни ўтказиш талаби билан йиғилди.

Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси томонидан уюштирилган намойишга Франция, Буюк Британия, Швеция ва Норвегия каби мамлакатларда яшаётган 10дан ортиқ фаол борди.

Намойиш Париж вақти билан соат 14:00дан 16:00га қадар белгиланган.

Париж шаҳридаги Шон-шараф майдонида 9 октябрь куни бўлган президент Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросимидан суратлар эълон қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевни Парижда расмий кутиб олиш маросими президент матбуот хизматининг Facebook тармоғида жонли намойиш қилинди.

Франция президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни қарши олди.

Президент Макрон Елисей саройида Мирзиёевни қарши олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:54 0:00

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG