Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2025, Тошкент вақти: 04:52

Париж сафари: президент Макрон Елисей саройида Мирзиёевни қабул қилди

  • Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 октябрь кунлари бўладиган Францияга расмий ташрифи - унинг президент сифатида Европа иттифоқига илк сафаридир.
  • Шунингдек, бу Ўзбекистон раҳбарининг бу давлатга сўнгги 22 йил ичидаги биринчи расмий ташрифидир. Сўнгги бор, марҳум президент Ислом Каримов 1996 йилда Францияга борган.
  • Ўзбекистон расмий матбуоти Парижда умумий қиймати 4 млрд. еврога тенг шартномалар имзоланади, деб хабар қилмоқда. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми эса, расмий маълумотга кўра, 251 млн. долларга тенг.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга икки кунлик сафари давомида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашиши хабар қилинмоқда.

Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.

Маълумки, 2014 йилда Шаҳрисабздаги тарихий маҳаллалар бузиб ташлангани ортидан ЮНЕСКО Ўзбекистон ҳукуматига бу йўқотиш ўрнини қандай тўлдириш масаласида таклифлар киритишни илтимос қилган. Бироқ уч йил давом этган мазкур жараёнда Ўзбекистон томони фақат “косметик” таклифларни киритган. Шундан сўнг ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси маркази Шаҳрисабзни Жаҳон мероси рўйхатидан чиқариш бўйича тақдимнома киритган эди.

ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мерослар комиссиясининг шу йил май ойида Баҳрайнда бўлиб ўтган 42-сессиясида Шаҳрисабз Жаҳон маданий мероси рўйхатида яна бир йилга қолдирилган.

Шаҳрисабздаги Кўк Гумбаз масжиди
Шаҳрисабздаги Кўк Гумбаз масжиди

Turon24 агентлиги мухбирининг хабар қилишича, президент Мирзиёев 8 октябрь куни давлат ташрифи билан Франция пойтахти Париж шаҳрига етиб борган.

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга келди.

Ўзбекистон делегацияси "Орли" халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

8 октябрь куни Мирзиёевнинг БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле ва Франция Сенати Раиси Жерар Ларше, шунингдек, Франциянинг энг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.

Асосий учрашув ва музокаралар 9 октябрь - сешанба куни бўлиб ўтиши хабар қилинган.

Мирзиёевнинг Франция президенти Эммануэл Макрон билан икки томонлама музокаралар ўтказиши, шунингдек, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Учрашув ва музокаралар якунида 10 дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши хабар қилинган.

Ўзбекистон Миллий банки билан Франциянинг NATIXIS ва Crédit Agricole банклари умумий қиймати 800 млн евролик кредит битимларини имзолади.

Миллий банки сайтида берилган хабарга кўра, ҳужжат Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми доирасида 5 октябрь куни имзоланган.

Олинган кредитнинг Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини ривожлантириш соҳасига йўналтирилиши айтилмоқда.

Шунингдек, Марказий банк Франциянинг Bouygues ширкати билан ҳам туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган 100 миллион евролик шартнома имзолади.

HRW: Мирзиёевнинг Париж сафари унга аниқ талаблар қўйиш учун имкониятдир!

Human Rights Watch инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Мирзиёевнинг Парижга ташрифи муносабати билан баёнот эълон қилди.

Баёнотда, бу ташриф Франция ҳукумати ва президент Эммануэль Макрон учун, том маънодаги демократик ислоҳотларни ўтказишни сўраб, Ўзбекистон президентига конкрет талаблар қўйиш пайтидир, деб таъкидланди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG