Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2025, Тошкент вақти: 09:40

Париж сафари: президент Макрон Елисей саройида Мирзиёевни қабул қилди

  • Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 октябрь кунлари бўладиган Францияга расмий ташрифи - унинг президент сифатида Европа иттифоқига илк сафаридир.
  • Шунингдек, бу Ўзбекистон раҳбарининг бу давлатга сўнгги 22 йил ичидаги биринчи расмий ташрифидир. Сўнгги бор, марҳум президент Ислом Каримов 1996 йилда Францияга борган.
  • Ўзбекистон расмий матбуоти Парижда умумий қиймати 4 млрд. еврога тенг шартномалар имзоланади, деб хабар қилмоқда. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми эса, расмий маълумотга кўра, 251 млн. долларга тенг.

"Ўтюраклар" клуби асосчиси Мўътабар Тожибоева Парижда 9 октябрь кунига белгиланган пикетини қолдирди.

Centr1.com сайтининг хабар қилишича, пикетни ўтказишдан бошқа мақсад - Ўзбекиистон ҳокимият идоралари билан қатор муаммоларни ҳал қилиш учун мулоқот ўрнатишни талаб қилиш эди ва бу талаб пикет ўтказилмасидан туриб, қондирилган.

8 октябрь оқшомида фаол Facebook тармоғи орқали эълон бериб, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари талабларини бажариш эвазига пикетни тўхтатишни унга таклиф қилганини билдирган.

9 октябрь куни маълум қилинишича, Тожибоева президент девонига тегишли мулозимлар, деб таъриф берган Тошкент томони вакиллари ҳуқуқ фаолининг Ўзбекистондаги манфаатини тақдим қилувчи адвокат тайинланган.

"Тошкентнинг бу борадаги нияти жиддий эканини кўрсатиш учун ҳукумат вакили ҳуқуқ фаолини пойтахтдаги адвокатлик идораси билан улаган, ўз навбатида, бу идора Мўътабар Тожибоеванинг давлат ва суд органларидаги манфаатини тақдим қилишга тайёрлиги тўғрисидаги шартномани тайёрлаган. 9 октябрь куни, келишилганидек, шартноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхасини адвокат фаолга юборди", деб хабар қилди Centr1.com сайти.

Франция президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни қарши олди.

Президент Макрон Елисей саройида Мирзиёевни қарши олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:54 0:00

Президент Шавкат Мирзиёевни Парижда расмий кутиб олиш маросими президент матбуот хизматининг Facebook тармоғида жонли намойиш қилинди.

Париж шаҳридаги Шон-шараф майдонида 9 октябрь куни бўлган президент Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросимидан суратлар эълон қилинди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG