Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:55

Туркия журналистнинг йўқолиб қолиши муносабати билан Саудиянинг консулхонасини кўздан кечирмоқчи


Саудия Арабистони байроғи.
Саудия Арабистони байроғи.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги журналист Жамол Хашоггининг йўқолиб қолиши муносабати билан Саудия Арабистонига подшоҳликнинг Истанбулдаги бош консулхонасини кўздан кечириб чиқишга рухсат сўради.

Бу ҳақда Туркиянинг NTV телеканали хабар қилди. Куни кеча Туркия расмийлари бир ҳафта муқаддам йўқолиб қолган Хашогги Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида ўлдирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон саудиялик журналистнинг йўқолиб қолиши билан боғлиқ ҳолатнин шахсан кузатаётгани тўғрисида баёнот берди.

Журналистнинг йўқолиб қолгани 2 октябрь куни маълум бўлди. Журналистнинг қайлиғига кўра, у Саудия консулхонасига кирган ва қайтиб чиқмаган. Саудия консулхонаси бундай айбловларни рад этмоқда. АҚШ Давлат департаментида вазиятни диққат билан кузатаётганини билдирди.

Жамол Хашогги Al Arab News телеканали директоридир. У кўплаб араб ва ғарб ОАВ билан ҳамкорлик қилган. Хашогги Эр-Риёднинг жорий сиёсатига доир танқидий чиқишлари билан танилган.

XS
SM
MD
LG