Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:24

Имрон Хон: Покистон ҳамкор давлатлардан ҳамда ХВЖдан ёрдам сўрайди


Покистон бош вазири Имрон Хон.
Покистон бош вазири Имрон Хон.

Покистон тўлов баланси инқирози олдини олиш учун Исломобод билан дўстона муносабатда бўлган давлатлардан ҳамда Халқаро валюта жамғармасидан (ХВЖ) 12 миллиард доллар ёрдам сўрайди. Бу ҳақда бош вазир Имрон Хон билдирди.

Вазирнинг бу шарҳларидан Покистон ХВЖдан ёрдам олишдан ташқари Саудия Арабистони ҳамда Хитойга мурожаат қилишини хулоса қилиш мумкин.

Саудия Арабистони ва Хитой бундан аввал Покистонга молиявий ёрдам кўрсатган.

Хоннинг айтишича, мамлакатнинг тўлов баланси дефицити рекорд 18 миллиард долларга етган, хорижий валюта захиралари эса, ўтган ойда 8,4 миллиардга тушиб қолган. Бу захира йил якунигача Покистоннинг суверен қарзини тўлашга зўрға етади.

Хон Покистонга 10-12 миллиард доллар керак бўлишини айтар экан, бунча маблағ топиш унчалик мушкул бўлмаслигини қўшимча қилди.

Хон ХВЖ мамлакатни иккинчи марта қутқариб қолишини истамайди, чунки бунинг учун ташкилот бюджетга чекловлар қўйиши, янги солиқлар киритилишини талаб қилиши ва бошқа чекловларни сўраши мумкин. Бу эса Хон ваъда қилган исломий умумий фаровонлик давлатини қуришни мушкуллаштирган бўларди

XS
SM
MD
LG